“Оtbasy bank” 20 миллионинчи бўлиб туғилган 5 нафар болага 2 миллион тенгедан беради

“Оtbasy bank” Қозоғистоннинг 20 миллионинчи резиденти бўлган 5 нафар болага 2 миллион тенгедан беради. Бу ҳақда “Оtbasy bank” АЖ бошқаруви раиси Лаззат Ибрагимова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Банк совғаси
Фото: abai.kz

"Оtbasy bank" мамлакатнинг 20 миллионинчи резиденти бўлган болалар келажагига ҳисса қўшмоқчи. Уларга ҳар бирининг номинал қиймати 2 миллион тенге бўлган совға сертификатини берамиз. Ушбу сертификат шунчаки совға эмас. Бу ёрқин келажакка чипта. Бу маблағлар хусусий уй сотиб олишда биринчи қадам бўлади”, — деди у Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унга кўра, гувоҳномадан фойдаланиш учун болаларнинг ота-оналари ўзлари яшаётган шаҳардаги банк филиалига бориб, шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини кўрсатиши керак. Видеобанкинг орқали ҳам мурожаат қилиш мумкин.

“Бунинг учун ота-оналарга 3 ой муддат берилади”, - деди Лаззат Ибрагимова.

Аҳоли сони бўйича база маълумотларга кўра, 2023 йил 14 ноябрь куни эрталаб соат 8.10 да туғилган 5 нафар бола мамлакатнинг 20 миллионинчи аҳолиси бўлди. Чақалоқлар Улитау, Жетису, Атирау, Ақмола ва Туркистон вилоятларида туғилган. Уларнинг 3 нафари ўғил, 2 нафари қиздир.

 

Сўнгги хабарлар