ОТБ автомобиль йўлларини ривожлантириш лойиҳаси доирасида Ўзбекистонга 273,8 миллион доллар ажратади

None
None
TASHKENT. Kazinform - Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга «Миллий автомобиль йўлларини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш учун 24 йил муддатга, шу жумладан тўрт йиллик имтиёзли даврга 273,8 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратади. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Шундан 183,8 миллион АҚШ доллари «Дарбанд – Бойсун – Элбаён» автомобиль йўлининг 5-70 км ва «Мангузар – Жарқўрғон – Бандихон – Олтинсой – Денов» автомобиль йўлининг 128-174 км қисмларини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилади.


Шунингдек, Сурхондарё лойиҳасини амалга оширишга 90 миллион АҚШ доллари йўналтирилади. Шу билан бирга «Ғўзор – Бухоро – Нукус – Бейнеу» автомобиль йўлининг 228-315 км қисмини реконструкция қилиш лойиҳасини якунлашга сарфланади.

Қайд этилишича, лойиҳани амалга ошириш муддати 6 йил.


Сўнгги хабарлар