Отабек Холматов - Раймонд Форд жанги The Ring талқини бўйича 2024 йилнинг энг яхши жанги деб топилди

TASHKENT. Kazinform — Нуфузли The Ring журнали бир нечта номинация бўйича 2024 йилнинг энг яхшиларини аниқлади, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎР бокс федерациясига таяниб.

Отабек Холматов - Раймонд Форд жанги
Фото: DAZN

Ярим енгил вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Отабек Холматовнинг WBA камари учун америкалик Раймонд Фордга қарши ўтказган баҳси йилнинг энг яхши жанги номинациясида ғолиб бўлди.

Ёдингизда бўлса, ўша жангда Форд ўзбекистонлик боксчини 12-раунднинг сўнгги сонияларида техник нокаут эвазига мағлуб этганди. Рефери томонидан жанг тўхтатилгунига қадар Холматов очколар ҳисобига кўра олдинда бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Мадримов - Теренс Кроуфорд жанги йилнинг энг яхшиси бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар