“Оскар” мукофоти учун янги номинация жорий этилади

Америка кино санъати ва фанлари академияси янги: 2026 йилдан бошлаб актёрларни тўғри танлаганликлари учун кастинг режиссёрларига “Энг яхши кастинг” номинацияси топширилади.

“Оскар” мукофоти
Фото: ЎзА

Ушбу номинация ғолиблари илк бор 2026 йилда 98-чи “Оскар” мукофотини топшириш маросимида тақдирланади. Мукофот тоифалари рўйхати охирги марта 2001 йилда "Энг яхши анимацион фильм" тақдим этилганида янгиланган.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги “Оскар” мукофотини топшириш маросими 2024 йил 10 мартдан 11 мартга ўтар кечаси бўлиб ўтади.

Эндиликда “Оппенгеймер” фильми овозлар сони бўйича етакчилик қилмоқда.

Сўнгги хабарлар