12:27, 28 Март 2022 | GMT +5
«Оскар» мукофоти совриндорлари номи маълум бўлди
NUR-SULTAN. Kazinform – Лос-Анжелес шаҳрида кино санъати ва фанлари академияси «Оскар» мукофотига номзодлар эълон қилинди, 94-тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

«Дюна» - энг яхши овозни таҳрирлаш;
«Узоқ хайрлашув» – энг яхши қисқа метражли фильм;
«Баскетбол маликаси» - қисқа метражли ҳужжатли фильм;
«Ойна тозаловчи» - энг яхши қисқа метражли анимацион фильм;
«Энканто» (Disney) - энг яхши анимацион фильм;
Трой Коцур - энг яхши ёрдамчи актёр, у CODA фильмида таъсирчан ота ролини ўйнади;
«Машинамни ҳайда» (Рюсукэ Хамагути, Япония) Энг яхши хорижий фильм;
«Круэлла» - энг яхши костюмлар учун;
«Белфаст» (режиссёр Кеннет Брана) - энг яхши сценарий;
«CODA» - Энг яхши мослаштирилган сценарий;
«Қалбдаги ёз» - энг яхши ҳужжатли фильм;
Билли Айлиш ва Финнеас О`Коннелл / «Ўладиган пайт эмас» («Ўладиган пайт эмас» фильмига саундтрек) - энг яхши қўшиқ;
Жейн Кэмпионга («Кўппак қудрати») - энг яхши режиссёр;