Осиё ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди

Кеча Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Осиё ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Осиё ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди
Фото: hangzhou2022.cn

Мазкур мусобақада Осиё Олимпиада кенгаши (ООК) таркибидаги 45 давлатидан 12500 дан ортиқ спортчи иштирок этганини таъкидлади. Бу рекорд кўрсаткич. 2018 йилда Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида 11300 киши рўйхатдан ўтиб, янги рекорд ўрнатилган эди.

Ханчжоудаги Осиё ўйинлари 1990 йилдаги Пекин ва 2010 йилги Гуанчжоудан кейин Хитойда ўтказиладиган учинчи Осиё ўйинлари сифатида ажралиб турди.

азиада

Бу йил Ханчжоу шаҳрида Қозоғистон номидан спортнинг 30 тури бўйича 524 нафар қозоғистонлик спортчи куч синашди.

Мамлакат спортчилари 80 та медаль (10 та олтин, 22 та кумуш, 48 та бронза) жамғаришди. Шу тариқа, Қозоғистон якуний медаллар ҳисобида 11-ўринни эгаллади.

азиада

Қозоғистонлик спортчилар бу йил саккизинчи бор Осиё ўйинларида қатнашмоқда. Бунгача умумжамоа рекордида - 1994 йилда 4-ўрин (77 та медаль: 25 та олтин, 26 та кумуш, 26 та бронза), 1998 йилда 5-ўрин (78 та медаль: 24 та олтин, 24 та кумуш, 30 та бронза), 2002 йилда 4-ўрин (76 та медаль: 20 олтин, 26 кумуш, 30 бронза), 2006 йилда 4-ўрин (85 медаль: 23 олтин, 20 кумуш, 42 бронза), 2010 йилда 5-ўрин (79 медаль: 18 олтин, 23 кумуш, 38 бронза), 2014 йил 4-ўрин (84 та медаль: 28 та олтин, 23 та кумуш, 33 та бронза), 2018 йилда 9-ўрин (76 та медаль: 15 та олтин, 17 та кумуш, 44 та бронза).

Тўрт нафар спортчи эса 2024 йилги Париж Олимпиадасига йўлланма олди. Пентатлондан Елена Потапенко ва Георгий Борода-Дудочкин, боксчилар Қамшибек Қонқабаев ва Карина Ибрагимовалар шулар жумласидандир.

Энди 2026 йилнинг 19 сентябридан 4 октябрига қадар Япониянинг Нагоя шаҳрида Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

 

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар