Осиё ўйинлари: Сув полоси бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоаси ярим финалга чиқди

Қозоғистоннинг сув полоси бўйича эркаклар терма жамоаси Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг ярим финалига йўлланма олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Спорт
Фото: olympic.kz

Терма жамоа чорак финалда Жанубий Кореяни 15:8 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувда қозоғистонлик спортчилар яхши ўйин кўрсатишди.

Энди терма жамоа 6 октябрь куни ярим финалда Хитойга қарши баҳс олиб боради.

Қозоғистон спортчилари гуруҳ босқичида Сингапурни 22:4, Гонконгни 25:4 ҳисобида мағлуб этди, Японияга 13:15 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа давомида 2024 йилги Париж Олимпиадасига йўлланмалар ўйналади.

Мамлакатнинг сув полоси бўйича эркаклар терма жамоаси Осиё ўйинларида 1994 йилдан буён иштирок этиб келади.

2006 йилда бронза медалини қўлга киритган, қолганларида эса чемпион унвонига сазовор бўлган.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар