Осиё ўйинлари: Сув полоси бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоаси чорак финалга чиқди

Осиё ўйинлари
Фото: Olympic.kz

Қозоғистоннинг сув полоси бўйича эркаклар терма жамоаси Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган ХIХ ёзги Осиё ўйинларининг чорак финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон спортчилари B гуруҳида баҳслашди. Рақиблар Япония, Сингапур ва Гонконг.

Учинчи ўйинда миллий терма жамоа Сингапурни 22:4 ҳисобида мағлуб этди.

Бунгача улар Гонконгни 25:4 ҳисобида мағлуб этиб, Японияга 13:15 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Натижада ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб, чорак финалга чиқди.

Энди улар 5 октябрь куни чорак финалда Жанубий Корея билан куч синашади.

Дарвоқе, мусобақа давомида 2024 йилги Париж Олимпиадасига йўлланмалар ўйналади.

Мамлакатнинг сув полоси бўйича эркаклар терма жамоаси Осиё ўйинларида 1994 йилдан буён иштирок этиб келади. 2006 йилда бронза медалини қўлга киритган, қолганларида эса чемпион унвонига сазовор бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Қозоғистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинларида кучли учликдан жой олганди.

Шунингдек, оғир атлетикачи Александр Уваров Осиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар