Осиё ўйинлари: Оғир атлетикачи Александр Уваров бронза медалини қўлга киритди

Спорт
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

Қозоғистонлик оғир атлетикачи Александр Уваров Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик оғир атлетикачи 81 килограмм вазн тоифасида иштирок этди.

Унинг иккита машқ учун кўрсаткичи 348 кг.

Бу вазнда биринчи ўрин шимолий кореялик Ри Чонсонга (364 килограмм), иккинчи ўрин эса ўзбекистонлик Муҳаммедқодир Тоштемировга (351 килограмм) насиб этди.

Осиё ўйинларида оғир атлетика бўйича мусобақалар 30 сентябрь ва 7 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Осиё ўйинларида Қозоғистон терма жамоаси сафида 524 нафар спортчи иштирок этмоқда. Улар спортнинг 30 тури бўйича беллашадилар.

Улардан 27 таси олимпия спорт турлари.

Осиё ўйинларида спортчилар 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадада спортнинг тўққиз тури бўйича иштирок этиш учун лицензия олади.

Бокс, камондан отиш, замонавий бешкураш, сузиш, бадиий сузиш, брейкинг, чим устида хоккей, теннис, енгил атлетика шулар жумласидандир.

 

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар