Осиё ўйинлари: медаллар жадвалида Қозоғистон терма жамоаси нечанчи ўринда

Осиё ўйинлари: медаллар жадвалида Қозоғистон терма жамоаси нечанчи ўринда
Фото: Коллаж: Kazinform/ҚР МОҚ

Бугун, 8 октябрь тонгида Ханчжоу шаҳрида (Хитой) Осиё ўйинлари якунланди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Sports.kz порталига таяниб.

Барча мусобақалардан сўнг Қозоғистон спортчилари саватига 80 та медал (10 та олтин, 22 та кумуш, 48 та бронза) жам бўлди. Шу тариқа, Қозоғистон якуний медаллар сони бўйича 11-ўринда.

Рўйхатни 383 медал билан Хитой бошлаб турибди (201-111-71). Япония 188 (52-67-69) билан иккинчи, Жанубий Корея спортчилари эса 190 (42-59-89) билан учинчи ўринни эгаллади.

2023 йилги Осиё ўйинлари медаллари сони бўйича ТОП-10 та давлат:

  1. Хитой – 201-111-71 (383)
  2. Япония - 52-67-69 (188)
  3. Жанубий Корея - 42-59-89 (190)
  4. Ҳиндистон - 28-38-41 (107)
  5. Ўзбекистон - 22-18-31 (71)
  6. Хитой Тайбэй - 19-20-28 (67)
  7. Эрон – 13-21-20 (54)
  8. Таиланд - 12-14-32 (58)
  9. Баҳрайн - 12-3-5 (20)
  10. Шимолий Корея - 11-18-10 (39)
  11. Қозоғистон - 10-22-48 (80).
Сўнгги хабарлар
telegram