Осиё ўйинлари кумуш медали совриндорига Астанадан хонадон берилди

Қозоғистон пойтахтида “Астана” спорт форуми бўлиб ўтди. Тадбирда Ханчжоудаги Осиё ўйинлари кумуш медали совриндори Галина Дувановага хонадон калити топширилди, дея хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.

“Астана” спорт форуми
Фото: шаҳар ҳокимлиги

Пойтахт ҳокимлиги кўмагида “Қозоғистон спортчилар уюшмаси” томонидан ташкил этилган тадбир Тинчлик ва келишув саройида бўлиб ўтди.

“Пойтахтимизда спорт соҳаси ривожланиб бормоқда. Бу биз учун алоҳида аҳамиятга эга. Спорт нафақат одамларни, балки мамлакатларни ҳам бирлаштиради. Бу спортнинг қудратидир”, - деди Астана ҳокими ўринбосари Есет Байкен тадбир очилишида.

Форум давомида энг яхши спортчилар тақдирланди.

Шу билан бирга, ҳакамлар ҳайъатининг овоз бериш натижаларига кўра, Осиё ўйинлари кумуш медали совриндори Галина Дуванова Қозоғистон спортчилар уюшмаси ҳомийлигида Астана шаҳридаги янги хонадон калитини қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар