Осиё ўйинлари: Қозоғистон учинчи совринни қўлга киритди

Ўқ отиш
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган ХIХ ёзги Осиё ўйинларида ҚР терма жамоаси учинчи медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Хусусан, ўқ отиш бўйича терма жамоа аъзоси Никита Чирюкин бронза медалига сазовор бўлди. 25 метрга тўппончадан отиш бўйича мусобақада кучли учликдан жой олди.

Мазкур мусобақада биринчи ўрин хитойлик Юхон Лига насиб этган бўлса, иккинчи ўринни шу мамлакатнинг яна бир вакили Янгпан Лю қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача терма жамоадан дзюдо бўйича Абиба Абужақинова (48 кг) ва Мағжан Шамшадин (60 кг) бронза медалларини қўлга киритган эди.

Қозоғистон Ханчжоу шаҳрига 30 спорт туридан 524 нафар спортчини (262 нафар эркак, 262 нафар аёл) олиб борди.

Спортнинг 8 тури бўйича Париж Олимпиадасига лицензия ўйналади: бокс, камондан отиш, замонавий бешкураш, сузиш, брейкинг, чим устида хоккей, теннис ва енгил атлетика.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар