Осиё ўйинлари: Қозоғистон терма жамоаси медаллар жадвалида нечанчи ўринда

Спорт
Фото: Kazinform

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг учинчи куни якунларига кўра, Қозоғистон терма жамоаси медаллар жадвалида нечанчи ўринда эканлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

26 сентябрь куни Қозоғистон терма жамоаси медаллар жадвалида 15-ўриндан 16-ўринга тушиб кетди.

Мусобақанинг учинчи куни Қозоғистон спортчилари 4 та медални қўлга киритди.

Ҳаракатланувчи нишонга отиш баҳсларида эркаклар ўртасида Бахтияр Ибраев, Андрей Худяков ва Асадбек Назирқулиев иккинчи ўринни эгаллади.

Бронза медални дзюдочи Нурлихан Шархан (100 кг гача), қиличбоз Эльмир Алимжонов, ўқ отиш бўйича Ислам Сатпаев ва Александра Ле қўлга киритди.

Медаллар жадвалида Хитой 95 та медаль (53 олтин, 29 кумуш ва 13 бронза) билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги Жанубий Корея ҳисобида 49 та медаль (14 олтин, 16 кумуш, 19 бронза), учинчи ўриндаги Японияда 46 та медаль (8 олтин, 20 кумуш ва 18 бронза) бор.

Дастлабки ўнталикдаги жамоалар рўйхати:

Хитой - 53-29-13 (69)

Жанубий Корея - 14-16-19 (49)

Япония - 8-20-18 (46)

Ўзбекистон - 5-6-11 (22)

Гонконг - 5-4-10 (19)

Ҳиндистон - 3-3-6 (9)

Индонезия - 3-1-5 (6)

Тайвань - 2-2-3 (8)

Таиланд - 2-0-5 (7)

Эрон - 1-4-5 (10)

Қозоғистон – 0-2-7 (9).

Сўнгги хабарлар