Осиё ўйинлари: Қозоғистон медаллар жадвалида нечанчи ўринда

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг медаллар жадвалида Қозоғистон терма жамоаси нечанчи ўринда эканлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Спорт
Фото: Olympic.kz

Ҳозир терма жамоа ҳисобида 31 медаль (3 та олтин, 5 та кумуш, 23 та бронза) мавжуд. Медаллар жадвалида 13-ўринда.

Бу борада Хитой 241 медаль (130 олтин, 72 кумуш, 39 бронза) қўлга киритди. Кейинги ўринларда Жанубий Корея (124 медаль: 30 олтин, 35 кумуш, 59 бронза), Япония (111 медаль: 29 олтин, 41 кумуш, 41 бронза).

Биринчи ўнталикдаги жамоалар рўйхати:

Хитой - 130-72-39 (241)

Жанубий Корея - 30-35-59 (124)

Япония - 29-41-41 (111)

Ҳиндистон - 13-19-19 (51)

Ўзбекистон - 11-12-17 (40)

Таиланд - 10-6-14 (30)

Тайвань - 9-10-14 (20)

Гонконг - 6-15-19 (40)

Шимолий Корея - 5-9-5 (19)

Индонезия - 4-3-11 (23)

Қозоғистон – 3-5-23 (31).

Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинларида Қозоғистон терма жамоаси бугун қандай мусобақаларда иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар