20:51, 04 Октябрь 2023 | GMT +5
Осиё ўйинлари: Қозоғистон иккита бронза медалини қўлга киритди
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида қозоғистонлик курашчи Азат Садиқов ва боксчи Наталья Богданова бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

А.Садиқов 77 килограммгача бўлган вазн тоифасида курашмасдан совриндорлар қаторидан жой олди.
Унинг рақиби камбоджалик Кео Сопхак жароҳати туфайли гиламчага чиқмади.
Шу тариқа, байроғли мусобақани бошлаган қозоғистонлик полвонлар биринчи куни биттадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритди. Эртага юнон-рум кураши бўйича икки вазнда ғолиблар аниқланади. Кейин навбат аёллар курашига келади.
6 октябрь куни мусобақага эркин кураш усталари якун ясайди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ