Осиё ўйинлари: Каратэчи Софья Берульцева Қозоғистон ҳисобига ўнинчи олтин медални қўшиб қўйди

Қозоғистонлик каратэчи Софья Берульцева Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида ғолиб чиқди, дея хабар беради Кazinform.

Осиё ўйинлари: Каратэчи Софья Берульцева Қозоғистон ҳисобига ўнинчи олтин медални қўшиб қўйди
Фото: olympic.kz

Бунгача Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори ва Осиё чемпиони бўлган қозоғистонлик каратэчи 68 килограммдан юқори вазн тоифасида финалда непаллик Арика Гурунг билан куч синашди.

Софья дарҳол жиловни ўз қўлига олди, юко очколари билан олдинга чиқиб олди ва ўз устунлигини қўлдан бой бермади – 3:0.

Шу тариқа Софья Берульцева Қозоғистон ҳисобига ўнинчи олтин медални қўшиб қўйди.

Сўнгги хабарлар