Осиё ўйинлари: Гандбол бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси Ўзбекистон устидан ғалаба қозонди

Спорт
Фото: https://prosports.kz/

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган XIX ёзги Осиё ўйинларининг гандбол бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси иккинчи учрашувида Ўзбекистонни мағлуб этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик гандболчилар “А” гуруҳида куч синашади. Рақиблар Жанубий Корея, Таиланд ва Ўзбекистон.

Иккинчи учрашувда терма жамоа Ўзбекистонни 37:33 ҳисобида мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, улар илк ўйинида Таиландни 44:20 ҳисобида мағлуб этганди.

Энди қозоғистонлик гандболчилар 30 сентябрда Жанубий Корея билан куч синашади.

Ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки жамоа мусобақанинг кейинги босқичига йўл олади ва совринли ўринлар учун кураш олиб бориш имкониятига эга бўлади.

2002, 2006 йилларда Қозоғистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинлари чемпиони бўлган.

Мамлакатнинг эркаклар терма жамоаси эса “С” гуруҳида Ўзбекистонни 31:27 ҳисобида мағлуб этди.

 

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар