Осиё ўйинлари: Бугун Қозоғистон терма жамоасидан икки нафар боксчи олтин медаль учун кураш олиб боради

Бугун, 5 октябрь куни Қозоғистон терма жамоасининг икки нафар боксчиси Ханчжоу (Хитой) шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида олтин медаль учун кураш олиб боради. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар беради.

Бокс
Фото: очиқ манбалардан олинган

Астана вақти билан соат 17:00да Карина Ибрагимова рингга чиқади. У 57 кг вазн тоифасида финалда тайванлик Тинг Ю Лин билан учрашади.

Соат 19:15 да оғир вазн тоифасида эркаклар ўртасидаги жанг бўлиб ўтади. Қамшибек Қонқабаев 92 кгдан юқори вазн тоифасидаги финал баҳсида ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалоловга қарши рингга кўтарилади. Мамлакат спортчилари иштирокидаги иккита финал жангини Qazsport телеканали орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинларининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритган Карина Ибрагимова бунгача шимолий кореялик Жин Хянг Пэк, мўғулистонлик Намун Монхор ва Тожикистон вакили Мижгона Самадовани мағлуб этганди.

Турнир давомида Қамшибек Қонқабаев баҳрайнлик Данис Латипов ва ҳиндистонлик оғир вазн тоифасидаги боксчи Нарендерни мағлубиятга учратди.

Сўнгги хабарлар