Осиё ўйинлари: Боксчи Карина Ибрагимова финалга чиқди

Осиё ўйинлари: Боксчи Карина Ибрагимова финалга чиқди
Фото: qaz_olympicsиcommittee_sport

Қозоғистонлик боксчи Карина Ибрагимова Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг финал босқичига чиқди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Жаҳон чемпионатининг уч карра совриндори К.Ибрагимова 57 килограмм вазн тоифасида ярим финалда тожикистонлик Мижгона Самадова билан жанг қилди.

Қизғин кечган жангда қозоғистонлик боксчи рақибини 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, аввалроқ Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган Карина Ибрагимова Осиё олтин медали учун жаҳон чемпионатининг икки карра чемпиони тайбэйлик Ю Тин Ли билан куч синашади.

Сўнгги хабарлар
telegram