Осиё ўйинлари: Аян Турсин ушу-саньда бўйича бронза медали соҳибига айланди

Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида ушу-саньда бўйича Қозоғистон терма жамоа аъзоси Аян Турсин бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Спорт
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Вазни 52 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида қозоғистонлик жангчи ярим финалда мусобақа мезбони Юэяо Лига имкониятни бой бериб қўйди.

Қайд этиш жоизки, Хитойнинг миллий спорт тури – ушунинг саньда тури 1998 йилдан бери (эркаклар) Осиё ўйинлари дастуридан жой олган. Аёллар мусобақаси 2010 йилда қўшилган. Аёллар икки вазнда (52, 60), эркаклар бешта вазнда (56, 60, 65, 70, 75) совринлар учун кураш олиб борадилар.

Сўнгги хабарлар