Осиё ўйинлари: Асланбек Шимбергенов ўзининг илк жангини муваффақиятли ўтказди

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси сардори Асланбек Шимбергенов (71 кг) Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган XIX ёзги Осиё ўйинларида илк жангини муваффақиятли ўтказди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бокс
Фото: sports.kz

1/8 финалда қозоғистонлик боксчи хитойлик Пейчен Ванни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Натижада у чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Дарвоқе, Асланбек Шимбергенов бу йил Ўзбекистонда ўтказилган жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилган эди. Шунингдек, 2018 йилги Осиё ўйинларининг кумуш медали соҳиби, 2017 йили Жаҳон ҳарбий ўйинлари чемпиони бўлган.

Энди у 30 сентябрь куни бўлиб ўтадиган чорак финалда ўзбекистонлик Асадхуджа Мўйдинхуджаев билан куч синашади.

 

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар