Осиё ўйинлари: Адилбек Мусин иккинчи бор бронза медалига эга бўлди

Мусин
Фото: olympic.kz

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган ХIХ ёзги Осиё ўйинларида қозоғистонлик сузувчи Адилбек Мусин эркаклар ўртасида 50 метрга баттерфляй усулида сузишда бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мусобақанинг ушбу турида қозоғистонлик спортчи мамлакат номидан якка ўзи иштирок этди. Натижада у учинчи ўринни эгаллади.

Бу терма жамоанинг Осиё ўйинларидаги 22- медалидир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ у 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича 51,98 натижа билан учинчи бўлган эди.

Осиё ўйинлари 23 сентябрдан 8 октябрга қадар бўлиб ўтади.

Мамлакат номидан спортнинг 30 тури бўйича 524 нафар қозоғистонлик (262 нафар эркак, 262 нафар аёл) иштирок этмоқда.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар
telegram