Осиё ўйинлари – 2025: Хоккей бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоаси Хитой Тайбэйини мағлуб этди
HARBIN. Kazinform – Хоккей бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоаси Хитойнинг Харбин шаҳрида давом этаётган қишки Осиё ўйинларида навбатдаги ғалабасини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Харбиндаги мухбири Мухтар Қалимоллауғли.

Гуруҳ босқичининг учинчи учрашувида “А” гуруҳида иштирок этаётган Қозоғистон терма жамоаси Хитой Тайбэйи билан тўқнаш келди.
Дастлабки икки бўлимда қозоғистонликлар рақиб дарвозасига 5тадан шайба киритишди.

Учинчи бўлимда эса Қозоғистон терма жамоаси тайбэйликларга имконият қолдирмай, яна 7 та гол урди. Якуний ҳисоб 17:0.
Шу тариқа, Қозоғистон эркаклар терма жамоаси гуруҳ босқичида қаторасига учта ўйинда ғалаба қозониб, “А” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси гуруҳ босқичининг илк ўйинида Таиландни 12:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, иккинчи ўйинда мезбон Хитойни 6:1 ҳисобида мағлуб этганди.