18:43, 26 Сентябрь 2023 | GMT +5
Осиё ўйинлари: Қозоғистонлик дзюдочи Олимпиада чемпионини мағлуб этди

100 килограммгача бўлган вазн тоифасида чорак финал жангида Шархан кутилмаганда япониялик спортчи Аарон Вольфни иппон усулида мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, Аарон Вольф 2020 йилги Токио Олимпиадаси чемпиони ва кумуш медали совриндори ҳисобланади. Шунингдек, у 2017 йилги жаҳон чемпиони, 2021 йилги Осиё чемпиони ва 2019 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори ҳисобланади.
Ярим финал баҳсида Нурлихан 2022 йилги жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик Музаффарбек Туробоев билан жанг қилади.