Осиё Кубогининг финал босқичига чиққан икки футбол жамоаси аниқланди
DOHА. Кazinform - Қатарда бўлиб ўтаётган Осиё Кубоги финал босқичига чиққан икки футбол жамоаси номи маълум бўлди.

6 февраль куни ярим финалда Иордания ва Жанубий Корея терма жамоалари тўқнаш келишди. Иордания футболчилари бу йил бешинчи бор қитъа мусобақасида иштирок этишмоқда. Улар илк бор 2004 йилда тўп ўйинида қатнашишган, ҳозирча ҳеч қандай муваффақиятга эриша олишмаган.
2004 ва 2011 йилларда чорак финалга, 2019 йилда эса 1/8 финалга қадар етиб борган бўлса, 2015 йилда гуруҳ босқичидан ўта олмаган. Бу йилги ўйинда Малайзияни мағлуб этган (4:0), Жанубий Корея билан дуранг ўйнаган (2:2) ва гуруҳ босқичида Баҳрайнга имкониятни бой берган (0:1).
Улар кейинги босқичда Ироқ (3:2), Тожикистон (1:0)ни мағлубиятга учратиб, ярим финалда Жанубий Кореяни (2:0) енгди. Яна бир ярим финалда Қатар ва Эрон жамоалари ўйнади.
Учрашувда эронлик Сердар Азмун 3-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 17-дақиқада Жасем Абулсаллам, 43-дақиқада Акрам Афиф гол уришга муваффақ бўлди. 53-дақиқада эронлик Алиризо Жаҳонбахш пенальтидан ҳисобни тенглаштирган бўлса, Алмоез Али 82-дақиқада Қатарни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа Қатар терма жамоаси рақибини 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва финалга йўлланма олди. Улар 2019 йилда Осиё чемпиони унвонини қўлга киритишди. Финал 10 февраль куни Лусаил шаҳридаги “Лусаил” стадионида бўлиб ўтади.
Осиё Кубоги ўйинлари 1956 йилдан бери мунтазам равишда ўтказиб келинади.
Ҳозирча Япония – 4, Саудия Арабистони ва Эрон – 3, Жанубий Корея – 2, Исроил, Қувайт, Австралия, Ироқ, Қатар – 1 мартадан чемпион бўлишган.