Осиё Кубоги: Қозоғистон баскетбол жамоаси иккинчи марта ғалаба қозонди
ASTANA. Kazinform — Қозоғистон баскетбол терма жамоаси Осиё кубоги саралаш босқичи иккинчи ўйинида Қатарни мағлуб этди.

Терма жамоа “Е” гуруҳида кураш олиб боради. Рақиблар — Эрон, Қатар ва Ҳиндистон жамоалари.
Бугунги учрашувни терма жамоа муваффақиятли бошлади. Биринчи босқичда рақибини 19:12 ҳисобида мағлуб этган бўлса, кейинги босқичда 14:25 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учинчи бўлимда 15:12 ҳисобида яна олдинга чиқиб олган бўлса, тўртинчи бўлимда 25:18 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа, терма жамоа рақибни 73:68 ҳисобида мағлуб этди.
Шунингдек, бугун ушбу гуруҳда Эрон терма жамоаси Ҳиндистонни 86:53 ҳисобида мағлуб этди.
Энди терма жамоа 22 ноябрда Эрон, 25 ноябрда эса Ҳиндистон билан ўйнайди.
2025 йил 21 февралда Қатар ўз майдонида, Эрон эса 24 февралда ўйнайди.
Финал турнири 2025 йил 5-17 август кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Осиё Кубоги 1960 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинади.