Осиё Кубоги: Баскетбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси Ҳиндистонни мағлуб этди

ASTANA. Kazinform - Баскетбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси Осиё Кубоги саралашининг биринчи босқичининг биринчи ўйинида Ҳиндистон терма жамоасини мағлуб этди.

баскетбол
Фото: Pexels

Қозоғистон терма жамоаси “Е” гуруҳида кураш олиб боради.

Рақиблар — Эрон, Қатар ва Ҳиндистон жамоалари.

Қозоғистонлик баскетболчилар биринчи даврада рақибларига 13:16 ҳисобида имкониятни бой бердилар. Қолган босқичларда ғалаба қозонди (18:10, 13:7, 19:17). Шу тариқа улар рақибидан 63:50 ҳисобида устун келди.

Энди терма жамоа бешта ўйин ўтказади. Дастлаб 26 февралда Қатар терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Шундан сўнг 22 ноябрда Эрон, 25 ноябрда Ҳиндистон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

2025 йил 21 февралда Қатар ўз майдонида, Эрон эса 24 февралда ўйнайди.

Финал турнири 2025 йил 5-17 август кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Осиё кубоги 1960 йилдан буён мунтазам равишда ўтказиб келинади.

Сўнгги хабарлар