Осиё чемпионатида қизлар ўртасида 11 давлат спортчилари ярим финалга чиқди
Астана шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 11 давлат спортчилари ярим финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Қитъа миқёсидаги мусобақанинг ярим финалида Ҳиндистон ва Ўзбекистондан – 12 та, Қозоғистондан – 10 та, Тайпейдан – 4 та, Мўғулистон, Вьетнам, Таиланд, Иордания, Қирғизистон, Жанубий Кореядан – 1 та боксчи иштирок этади.
81 ва 81 килограммдан юқори вазнда эса атиги 3 нафар боксчи қайд этилган. Шу боисдан Ўзбекистон терма жамоасининг 2 нафар спортчиси финалда иштирок этади.
Ярим финалда иштирок этадиган қозоғистонлик боксчилар:
50 кг. Элянур Турғанова
54 кг. Томирис Мирзақул
57 кг. Улжан Сарсенбек
60 кг. Айгерим Қабдолда
63 кг. Асем Танатар
66 кг. Бақит Сейдиш
70 кг. Азиза Исина
75 кг. Шуғила Налибай
81 кг. Анель Қалисова
81 кг дан юқори. Умит Абилқайир.
Муаллиф: Адилжан Умбет