Осиё чемпионати: Эркин кураш бўйича икки қозоғистонлик курашчи финалга чиқди
ASTANA. Kazinform - Бугун, 12 апрель куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказилаётган Осиё чемпионатида Қозоғистон миллий терма жамоасидан икки нафар курашчи финалга чиқди.

Терма жамоа вакили Асил Айтақин (61 кг) ярим финалда ҳиндистонлик Акаш Дахияни 11:0 ҳисобида мағлуб этди.
Энди у финалда қирғизистонлик Тайирбек Жумашбекули билан учрашади.
Терма жамоаси етакчиси Азамат Даулетбеков (86 кг) эса ярим финалда хитойлик Пейлонг Лини 11:0 ҳисобида мағлуб этди. Унинг навбатдаги рақиби Париж Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган ўзбекистонлик Джабраил Шапиевидир.
Эслатиб ўтамиз, 11 апрель куни Қозоғистон терма жамоаси эркин кураш бўйича 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритган эди.
Терма жамоадан Ризабек Айтмухан (97 кг) кумуш, Мейрамбек Қартбай (57 кг) бронза медалига сазовор бўлди.
Энди 13-14 апрель кунлари аёллар, 15-16 апрель кунлари юнон-рум усталари кулранг гиламга чиқишади.
Қитъа миқёсидаги мусобақада эркин кураш, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича жами 30 та медаллар жамланмаси сараланади.