08:40, 04 Март 2024 | GMT +5
Осиё чемпионати: Бадиий сузиш бўйича Қозоғистон терма жамоаси чемпион бўлди
ASTANA. Кazinform - Филиппиннинг Нью-Кларк-Сити шаҳрида бўлиб ўтаётган сув спорти бўйича Осиё чемпионатида Қозоғистоннинг бадиий сузиш терма жамоаси (13-15 ёшлилар) аралаш гуруҳ баҳсларида чемпион бўлди.

Миллий терма жамоа сафида Милан Ашаханова, Карина Доценко, Сания Ғибадуллина, Ангелина Горюшина, София Ишченко, Даяна Жаманшалова, Альбина Умирсерикова, Варвара Снегирева, Аяулим Жақпаева, Перизат Бағаевалар ўз маҳоратини намойиш этди.
Қозоғистонлик спортчилар 204,6708 балл тўплаб, шоҳсупага кўтарилди.
Бадиий сузиш. Қизлар. Аралаш гуруҳ мусобақаси
1. Қозоғистон – 204,6708 балл
2. Ўзбекистон – 183,5552
3. Таиланд – 124,9374