Осиё биржасида қимматли қоғозлар нархи яна туша бошлади

ASTANA. Kazinform - Америка биржаларидан кейин Осиё фонд биржаларида нархлар яна пасаймоқда, деб хабар беради Кazinform агентлиги BBCга таяниб.

биржа
Фото: freepik

BBC маълумотларига кўра, Осиё фонд индекслари Дональд Трампнинг импорт божлари бўйича иккиланишига жавобан пайшанба куни ва бир кун аввал пасайган Америка индекслари траекториясини кузатиб бормоқда, улар ҳам ўз йўқотишларини қисман қоплади.

Япониянинг Nikkei 225 индекси пайшанба кунги савдолар якунига нисбатан 5 фоизга пастроқ.

Жанубий Кореянинг KOSPI ва Австралиянинг S&P/ASX 200 индекслари 2 фоиздан сал камроққа тушди.

Тайвань TAIEX жума куни очилишидан кейин 1,2% йўқотди.

Американинг S&P 500 индекси пайшанба кунги савдолар якунига кўра — 3,5 фоиз, Dow Jones индекси — 2,5 фоиз, Nasdaq индекси эса 4,3 фоизга йўқотди.

Биржа индекслари ва нефть нархининг тушиши давом этаётгани аввал хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ фонд бозори Трамп сиёсати туфайли пасайишда давом этмоқда.

Сўнгги хабарлар