17:18, 13 Июль 2023 | GMT +5
Осиёда иқтисодий фаровонлик бошланади - Ҳиндистон дипломати
ASTANA. Kazinform – Бугун биз «Қадимги Осиё» тушунчасига қайтамиз. Бу ҳақда Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда хавфсизлик ва ҳамкорлик форуми чоғида Ҳиндистоннинг Қозоғистондаги собиқ элчиси, Нью-Деҳлидаги Глобал тадқиқотлар институти президенти Ашок Саджанхар маъум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугун биз «Қадимги Осиё» тушунчасига қайтамиз. Бугунги кунгача иқтисодий ўсиш Ғарб мамлакатларида бўлди. Энди иқтисодий фаровонлик Осиёда бошланади. Чунки бу ерда дунёнинг етакчи давлатлари жойлашган. Бу ерда масала Осиё давлатлари бу имкониятдан қанчалик фойдалана олишида. Айни пайтда Қозоғистон муҳим рол ўйнайди. Мамлакатингизнинг муҳим марказда жойлашгани, ялпи ички маҳсулотнинг барқарор ўсиши каби омиллардан оқилона фойдаланиш мумкин. Қолаверса, Қозоғистон ҳамиша очиқ ва эркин мулоқотга тайёр», - деди Ашок Саджанхар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Астана шаҳрида Осиё хавфсизлик ва ҳамкорлик форуми бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Унда Осиё давлатларидан 60 дан ортиқ экспертлар иштирок этяпти.
Муаллиф: Алихан Асқар