Осиё ўйинларида медаль қўлга киритган қозоғистонлик спортчиларга қанча пул тўланади
Осиё ўйинлари чемпиони бўлган спортчи 10 000 АҚШ доллари миқдорида пул мукофотига эга бўлади. Олтин медаль соҳибини мусобақага тайёрлаган мураббийга 5000 АҚШ доллари тўланади.
Қитъа чемпионати кумуш медали совриндори 5 минг АҚШ доллари, мураббий эса 3 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот олади. Шунингдек, бронза медалини қўлга киритган жамоа спортчисига 3000 АҚШ доллари ва унинг мураббийига 2000 АҚШ доллари миқдорида моддий рағбатлантириш белгиланди.
Осиё ўйинлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида 23 сентябрдан 8 октябргача бўлиб ўтади. Ўз тарихида 19 марта байроқ кўтариладиган Осиё ўйинларида 40 дан ортиқ спорт тури баҳоланади. Қитъа чемпионатида 45 давлат иштирок этиши режалаштирилган.
«Осиё ўйинларида иштирок этувчи терма жамоамиз шакллантирилиб, мамлакатимизнинг турли ҳудудларида йиғинлар ўтказилмоқда. Спортчиларимиз яқин кунларда Хитойга жўнаб кетади», - деди ҚР Туризм ва спорт вазирлиги расмий вакили Молдир Абдуалиева.