19:48, 23 Август 2023 | GMT +5
Осиё ўйинларида қатнашадиган қозоғистонлик боксчи қизлар малум бўлди
ASTANA. Kazinform – Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида 23 сентябрь – 8 октабрь кунлари бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида Қозоғистон шарафини ҳимоя қиладиган боксчилар маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform.
Қозоғистон бокс федерацияси хабарига кўра, турнирда олти нафар аёл боксчи мамлакат шарафини ҳимоя қилади.
Жумладан, Назим Қизайбай (51 кг), Жайна Шекербекова (54 кг), Карина Ибрагимова (57 кг), Римма Волосенко (60 кг), Наталья Богданова (66 кг) ва Валентина Хальзова (75 кг) терма жамоа сафида иштирок этади.
Осиё ўйинларида Қозоғистон байроғини боксчи Асланбек Шимбергенов ва спортчи Надежда Дубовицкая кўтариб чиқади.