Осиё ўйинлари: Сув полоси бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоасининг рақиблари аниқланди

Осиё ўйинларида сув полоси мусобақалари 25 сентябрдан 7 октябргача бўлиб ўтади.
Қозоғистон спортчилари В гуруҳида баҳс олиб боришади. Рақиблар - Хитой, Индонезия, Япония, Таиланд.
Миллий терма жамоа 25 сентябрь куни Таиландга, 27 сентябрь куни Хитойга, 29 сентябр куни Индонезияга қарши баҳс олиб боради. 3 октябрь куни эса Японияга қарши баҳс олиб боради.
Шундан сўнг плей-офф ва ярим финал ўйинлари ўтказилади. Финал 7 октябрга белгиланган.
Ҳозиргача Жанубий Корея – 5, Хитой – 3, Япония ва Ҳиндистон бир мартадан чемпион бўлишган.
Қозоғистон спортчилари бу йил бешинчи марта сув полоси мусобақаларида қатнашадилар. Ҳозиргача эришилган энг юқори ютуқ 1998 ва 2014 йилларда олтинчи ўриндир.
Эслатиб ўтамиз, бунгача дзюдо бўйича Осиё ўйинларида иштирок этадиган Қозоғистон курашчилари рўйхати эълон қилинган эди.
Муаллиф: Адилжан Умбет