Осиё чемпионатида қозоғистонликлар аёллар кураши бўйича учта бронза медалини қўлга киритди

None
ASTANA. Kazinform – Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтаётган 20 ёшгача бўлган аёллар кураши бўйича Осиё чемпионатида уч нафар қозоғистонлик ғолиблар қаторидан жой олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

12 июлдан бошлаб 15 ва 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ва ёшлар ўртасида кураш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг олтинчи кунида 5 та вазн тоифасида 20 ёшгача бўлган хотин-қизлар баҳс олиб борди. Қозоғситон терма жамоасидан Лаура Ғаниқизи (50 кг), Зейнеп Баянова (55 кг), Жибекжан Сабиржанова (68 кг) бронза медалини қўлга киритди.

Бугун, 18 июлда аёллар курашида 53, 57, 62, 65 ва 72 килограмм вазн тоифасида совринли ўринлар сараланади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар