10:10, 30 Март 2022 | GMT +5
Осиё чемпионатида қозоғистонлик велоспортчи олтин медални қўлга киритди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик велоспортчи Игор Чжан Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида эркаклар ўртасидаги гуруҳ баҳсларида олтин медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Игор Чжан элита тоифасида эркаклар ўртасидаги гуруҳ баҳсларида Осиё чемпиони бўлди. Иккинчи ўринни япониялик спортчи Нариюки Масуде эгаллади. Бронза медалини мўғулистонлик пойгачи Джамбальямц Сайнбаяр қўлга киритди.