Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритган курашчиларнинг мураббийларига ҳам пул мукофотлари топширилади
«Мазкур мусобақада учта кураш тури бўйича юрт шарафини 30 нафар спортчи ҳимоя қилади. Уларнинг ўртача ёши юнон-рум кураши бўйича - 29 ёш, аёллар кураши бўйича - 25 ёш, эркин кураш бўйича - 24 ёшни ташкил этади», - деди қўмита вакили.
У шунингдек, чемпионат ғолибларига бериладиган мукофот пули миқдори ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
«Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллаган спортчиларга 2300 доллар, иккинчи ўрин учун 1400 доллар ва учинчи ўрин учун 900 доллар пул мукофот кўзда тутилган. Бундай мукофот мураббийларига ҳам берилади. Бундан ташқари, «Халқаро тоифадаги спорт устаси» унвони ҳам кўзда тутилган.
Аввал хабар берганимиздек, 9-14 апрель кунлари Астана шаҳрида юнон-рум, эркин ва аёллар кураши бўйича 36-чи Осиё чемпионатида 24 давлатидан 300 нафардан ортиқ полвон иштирок этади.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай
Фото: olympic.kz