Осиё чемпионати: Қозоғистон волейболчилари Австралияни мағлуб этди

Бу 5-8-ўринлар учун плей-офф баҳси эди. Ғолиб жамоа 5 ўрин, мағлуб бўлган жамоа 7 ўрин учун кураш олиб боради.
Учрашув ниҳоятда кескин вазиятда ўтди. Беш сет давом этган баҳсда қозоғистонлик волейболчилар рақибини 3:2 (25:16, 21:25, 19:25, 25:15, 15:12) ҳисобида мағлуб этди.
Энди терма жамоа 6 сентябрь куни Жанубий Корея билан 5-ўрин учун кураш олиб боради.
Қозоғистонлик волейболчилар плей-офф босқичида дастлаб Японияга 0:3 (13:25, 20:25, 18:25) ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, сўнгра Ҳиндистонни 3:0 (25:17, 25:17, 25:21)ҳисобида мағлуб этди.
Гуруҳ босқичида қозоғистонлик волейболчилар D гуруҳида куч синашди. Дастлаб Филиппинни тай-брейкда 3:2 (25:21, 17:25, 24:26, 27:25, 15:6), кейин Гонконгни 3:0 (25:16, 25:23, 25:17) ҳисобида мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик волейболчилар Осиё чемпионатида 12 марта иштирок этишган. Ҳозиргача эришилган энг яхши ютуқ 2005 йилда қўлга киритилган кумуш медалдир.
Муаллиф: Адилжан Умбет