Осиё чемпионати: Қозоғистон боксчилари мусобақа бошлангунга қадар учта совринни қўлга киритишди
Аниқроқ айтадиган бўлсак, бугун Амман шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатида қозоғистонлик аёл боксчилар Мадина Нуршаева (66 кг), Гулсая Ержан (81 кг) ва Лаззат Кунгейбаева (+81 кг) мусобақа бошлангунга қадар бронза медалини қўлга киритди. Бунга қайд этилган вазнда Осиё чемпионати иштирокчиларининг камлиги сабаб бўлмоқда. Бу уч нафар қозоғистонлик спортчи мусобақани ярим финалдан бошлайди. Демак, уларнинг учаласининг ҳам ҳисобида бронза медали бор.
Бугун 13 ноябрга қадар давом этадиган турнирнинг дастлабки саралаш баҳслари бошланди. Ушбу мусобақада эркаклар - 13, аёллар - 12 вазнда ким кучли эканлигини аниқлайди. Одатдагидек, Осиё бокс конфедерацияси (АSBC) Сариқ қитъа турнирини Халқаро бокс ассоциацияси (IBА) қоидалари асосида ташкил этади.
Фото очиқ манбалардан олинган
Муаллиф: Кунсултан Отарбай