14:30, 09 Март 2022 | GMT +5
Осиё чемпионати: 5 нафар қозоғистонлик боксчи қиз финалга чиқди
АММАN. Кazinform - Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда. Ярим финал якунларига кўра, беш нафар қозоғистонлик боксчи қиз финалга йўлланма олди, деб хабар беради Kazinform.

Ярим финалда Карина Токубай (50 кг), Улдана Тубай (60 кг), Нурсулу Суйенали (63 кг) ва Аружан Жанабаева (66 кг) ғалаба қозонди. Куралай Егинбаевна (80 кг) ҳам ўзбекистонлик Рукшон Парпиевани 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, 5 нафар боксчи Осиё чемпионати финалида жанг ўтказади.