Ортиқча вазн одам умрини беш йилгача қисқартириши маълум бўлди
Тадқиқотчилар 30 минг нафарга яқин америкаликнинг тиббий суғурта маълумотларини таҳлил қилишди. Уларнинг барчаси 1960-йилларнинг охири ва 1970-йилларнинг бошларида текширувдан ўтказилган ва улар ҳақида маълумотлар 2015 йил охиригача тўпланган. Бу вақт ичида 13 мингга яқин одам вафот этди.
Йиғилган маълумотларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, ўрта ёшда тана оғирлиги индекси қанча баланд бўлса, ҳаёт давомийлиги шунча қисқа бўлиши маълум бўлди. 40 ёшида тана оғирлиги индекси меъёрда бўлган одамлар ўртача 82,3 ёшида вафот этган. 40 ёшида семизликдан азият чеккан одамлар ўртача 77,7 йилгача яшади. Шу билан бирга, тадқиқотчилар ўрта ёшда ўртача семизликдан азият чеккан одамлар тахминан икки йил кам умр кўришини аниқлашди.
Ушбу ҳодисанинг аниқ биологик сабаблари ҳали ҳам номаълум, аммо олимлар тана оғирлиги индекси юқори бўлган одамларда ўртача умр кўришнинг қисқариши кўплаб касалликлар билан боғлиқлигини тахмин қилишмоқда. Ортиқча вазн ва семириб кетиш танадаги тўқималарда яллиғланишни келтириб чиқаради, томирларда холестерин миқдори ошиши хавфини юзага келади, юрак ва бошқа муҳим органларга юклама ортади.