Оромгоҳларда 3 млндан ортиқ қозоғистонлик мактаб ўқувчилари дам олади

Более 3 млн казахстанских школьников отдохнут в лагерях
Фото: Наталья Зинченко/Kazinform

ASTANA. Kazinform - Жорий ёзги мавсумда 3,1 миллион нафар ёки 88,2 фоиз мактаб ўқувчиларини қамраб олиш режалаштирилган. Улар учун 10 минг 630 оромгоҳ тайёрланди. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазирлигининг вилоят таълим бошқармалари ва тасарруфидаги ташкилотлар билан ҳамкорликда бўлиб ўтган аппарат йиғилишида сўз юритилди, дея хабар беради Kazinform агентлик матбуот хизматига таяниб.

ҚР Таълим-маориф вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Маданият ва ахборотлаштириш вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Фан ва олий таълим вазирлиги, Меҳнат вазирликлари билан биргаликда ва Экология ва табиий ресурслар вазирлиги томонидан қонунчилик нормалари, дастурлари, шунингдек, мониторинг ва назоратни ўз ичига олган чора-тадбирлар режаси қабул қилинган.

Жорий йилда илк бор ҳар бир оромгоҳ тури бўйича ягона талаблар ишлаб чиқилиб, ишга кўнгиллилар ва қўшимча таълим ўқитувчилари жалб этилди, оромгоҳларни қабул қилиш ва ўқитиш бўйича республика мониторинги ташкил этилди.

министр просвещения Гани Бейсембаев
Фото: Министерство просвещения РК

Шунингдек, ваколатли давлат органлари томонидан тасдиқланган болалар саломатлиги марказларининг реестри юборилди.

«Асосий устувор вазифа – болалар хавфсизлигини унутмасдан, ёзги таътил маданиятини шакллантириш муҳим. Шу боис, ҳамкасблар, болаларни ҳимоя қилиш чораларини қатъий назоратга олиб, ишимизни кучайтиришимиз зарур. Сизларга тегишли услубий воситалар ва алгоритмлар юборилди. Мен болаларнинг ёзги таътилини ташкил этиш бўйича шахсий масъулиятни таълим бўлими раҳбарларига юклайман”, — деди ҚР Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаев.

Сўнгги хабарлар