Орол денгизининг қуриган тубида 475 минг гектар майдонда саксовулзор барпо этилди

ASTANA. Kazinform – ҚР Экология вазири Ерлан Нисанбоев Ҳукумат йиғилишида Орол денгизи экотизимини тиклаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

саксовул
Фото: musorniy.ru

— Давлат раҳбарининг Орол денгизининг қуриган тубида 1,1 миллион гектар майдонда саксовулзор барпо этиш тўғрисидаги фармойишини амалга ошириш мақсадида 2021-2024 йилларда 475 минг гектар майдонда ўрмон мелиорацияси ишлари олиб борилди. Шундан 2024 йилда 127 минг гектар майдонга саксовул экилди. 2025 йилга мўлжалланган режа 428 минг гектар бўлиб, шундан 100 минг гектарини маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, 328 минг гектарини вазирлик амалга оширади, — деди вазир.

Ушбу ишларни амалга ошириш учун КАТКО компаниясидан 148 минг гектар майдонни қамраб олиш учун 2,2 миллиард тенге миқдорида бюджетдан ташқари маблағлар жалб қилинган.

— Вазирлик 2025 йилга мўлжалланган режани амалга ошириш учун қўшимча бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш масаласи устида фаол иш олиб боради, — дея қўшимча қилди Ерлан Нисанбаев.

Қуриган Орол денгизи тубида ўрмон барпо этилаётгани аввал хабар қилинган эди.

Сўнгги хабарлар