Оренбург яқинидаги Урал дарёсида сув сатҳи 1054 см гача кўтарилди

Оренбург вилоятининг Оренбург туманидаги Урал дарёсидаги сув сатҳи пайшанба куни эрталабгача 1054 см га кўтарилди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Урал
Фото: Кирилл Лебедев/ ТАСС

“11 апрель соат 06:00 ҳолатига кўра, Урал дарёсида сув сатҳи 1054 см ни ташкил этмоқда”, - дейилади туман ҳокимлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Урал дарёсининг Россия қисмида тўғон бузилгани, аҳолини эвакуация қилиш бошлангани хабар қилинганди. ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги ҳамкасблари билан бевосита алоқада бўлиб, вазиятни кузатаётганини маълум қилди.

Оренбург вилоятида баҳорги сув тошқини билан боғлиқ вазият ҳар 100 йилда бир марта содир бўлади. Россия махсус хизматлари мутахассислари бугун Орскдаги фавқулодда комиссия йиғилишида шундай хулосага келди.

Сўнгги хабарлар