"Ордабаси" футбол клуби Чемпионлар лигасида дебют учрашувини ўтказади

Футбол
Фото: sports.kz

ASTANA. Kazinform - Бугун, 10 июль куни Қозоғистоннинг “Ордабаси” футбол клуби УEФА Чемпионлар лигасининг биринчи саралаш босқичидаги дебют учрашувини ўтказади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Биринчи саралаш босқичи доирасида “Ордабаси” ўз майдонида Молдованинг амалдаги чемпиони Хинчештининг “Петрокуб” жамоасини қабул қилади.

Учрашув 10 июль куни соат 20:00да бошланади ва «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Чимкент клуби ўтган йили илк бор мамлакат чемпионати чемпиони бўлди. Натижада бу йил Чемпионлар лигасида иштирок этиш имконияти пайдо бўлди.

Петрокуб 1999 йилда ташкил этилган. Клуб тарихда биринчи марта ўз мамлакати чемпиони бўла олди. Икки марта (2020/21, 2021/22) кумуш, уч марта (2017, 2018, 2019) бронза медали соҳиби, 2019/20, 2023/24 йилларда эса Молдова кубоги соҳибига айланди.

Жавоб учрашуви 17 июлга белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, бу йил мамлакат шарафини Европа лигасида Қостанайнинг “Тобол” клуби, Конференция лигасида эса “Астана” ва “Ақтўбе” жамоалари ҳимоя қилади.

Сўнгги хабарлар