Оралда 30 та оила хонадонли бўлди

ORAL. Kazinform - Орал шаҳрида уй-жой кутаётган оилаларга янги хонадон калитлари топширилди.

Оралда 30 отбасы баспаналы болды
Фото: Орал қаласы әкімдігі

Жами 30 хонадон етим болалар, фахрийлар, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлари, тўлиқ эмас ва кўп болали оилалар аъзолари, пенсионерлар, ногирон болаларни тарбиялаётган ота-оналар ва бошқа тоифаларга берилди.

Турар-жой биноси Молодежная кўчасида жойлашган. Янги уй соҳибларини Орал шаҳар ҳокими ўринбосари Жандос Дуйсенғалиев табриклаб, хонадон калитларини топширди.

“Давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги оилаларни уй-жой билан таъминлаяпмиз. Жорий йилда 188 нафар навбатини кутаётган оилага хонадон калитларини топширдик. Бугунги кунда квартира шаҳарнинг марказий қисмида жойлашган. Бу ерда авваллари эски ва авария ҳолатидаги уйлар бўлган. Ҳозир у ерда кўп хонадонли турар-жойлар қуриб, аҳолига беряпмиз”, – дейди Жандос Асхатули.

Сўнгги хабарлар