Oppenheimer “Энг яхши драматик фильм” номинациясида “Олтин глобус”ни қўлга киритди

Кристофер Ноланнинг Oppenheimer(2023) биографик драмаси “Энг яхши драматик фильм” номинациясида “Олтин глобус” кино мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги TASSга таяниб хабар беради.

Oppenheimer  “Энг яхши драматик фильм” номинациясида “Олтин глобус”ни қўлга киритди
Фото: wikipedia/instagram.com/goldenglobes

Атом бомбасини яратган Роберт Оппенгеймер ҳақидаги фильм Жастин Триенинг Anatomy of a Fall, Мартин Скорсезенинг Killers of the Flower Moon, Бредли Купернинг Maestro, Селин Соннинг Past Lives, Жонатан Глейзернинг The Zone of interest фильмлари билан биргаликда соврин учун курашди.

Голливуд яқинида рўйхатдан ўтган Хорижий журналистлар уюшмаси томонидан ҳар йили топшириладиган “Олтин глобус” мукофоти АҚШдаги нуфузи бўйича “Оскар”дан кейин иккинчи ўринда туради. Ўтган йил якунларига кўра, мукофот кинематография ва телевидениеда йигирмадан ортиқ йўналиш бўйича берилади. 7 январь куни 81-ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Сўнгги хабарлар