ОПЕК+ давлатлари нефть қазиб олиш ҳажмини оширади

NUR-SULTAN. Кazinform – ОПЕК+ келишувида иштирок этувчи давлатлар вазирларининг видеоконференция форматида учрашуви бўлиб ўтди. Йиғилишда Қозоғистон томонидан Энергетика вазири Болат Ақшолақов иштирок этди, деб хабар беради ҚР Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

ОПЕК+ давлатлари нефть қазиб олиш ҳажмини оширади

Йиғилишда мамлакатларнинг июн ойида келишув бўйича ўз мажбуриятларини бажариши муҳокама қилинди. Йиғилиш натижаларига кўра, сентябр ойида ОПЕК+ давлатларининг жорий ишлаб чиқариш даражасини кунига 0,1 миллион баррелга оширишни давом эттиришга қарор қилинди.

Қозоғистоннинг сентябр ойидаги мажбуриятлари кунига 1710 млн баррелни ташкил қилади.