One Direction гуруҳининг собиқ аъзоси вафот этди
ASTANА. Кazinform - Британиялик қўшиқчи, One Direction поп гуруҳининг собиқ аъзоси Лиам Пэйн Аргентинада ўлик ҳолда топилди, деб хабар беради BBC.
Полиция маълумотларига кўра, 31 ёшли мусиқачи Буэнос-Айресдаги Casa Sur меҳмонхонасининг учинчи қаватидан қулаган. Воқеа жойига тез ёрдам хизмати етиб келганида, Пэйннинг жасади меҳмонхона ҳовлисида ётган эди.
“One Direction гуруҳининг собиқ аъзоси бўлган гитарачи Палермо ҳудудидаги меҳмонхонанинг учинчи қаватидан йиқилиб ҳалок бўлди”, — дейилади полиция баёнотида.
Расмийларнинг қайд этишича, аввалроқ уларга “тажовузкор ва гиёҳвандлик ёки спиртли ичимликлар таъсирида бўлиши мумкин бўлган эркак” ҳақида қўнғироқ бўлган.
Буэнос-Айрес тез ёрдам хизмати раҳбари Альберто Кресенти маҳаллий ОАВга берган интервьюсида мусиқачи юқори қаватдан қулаши натижасида "ўлимга олиб келадиган жароҳатлар" олганини тасдиқлади.